Линклар

logo-print

Россиянинг Самара шаҳрида Ўзбекистон фуқароларидан иборат жиноий гуруҳ фош этилгани хабар қилинди.

“Волга Ньюс” нашрининг ҳуқуқ – тартибот тузилмаларига таяниб хабар беришича, жорий йилнинг январь –февраль ойларида мазкур гуруҳ 5 маротаба қуролли талончиликни содир этган.

Хабарда айтилишича, жиноий гуруҳ раҳбари ва 5 аъзоси қўлга олинган. Гуруҳга аввал Ўзбекистоннинг судланган 21 ёшли фуқароси раҳбарлик қилгани айтилмоқда. У ўз гуруҳига 20 ёшдан 22 ёшгача бўлган танишларини жалб қилган.

Мазкур жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Россия Жиноят Кодексининг “Бандитизм” моддаси асосида жиноят иши очилган.

XS
SM
MD
LG