Линклар

logo-print

Ўзбекистон Қирғизистоннинг 400 гектар ерини эгаллаб олгани тўғрисидаги хабар рад этилди


Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги кўриниш.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги кўриниш.

Қирғизистоннинг Ўш вилоятидаги Аравон туман ҳокими Курбанбек Айтибаев Ўзбекистон туманга қарашли 400 гектар ерни эгаллаб олгани тўғрисидаги хабарни инкор этди.

Ҳоким қирғиз матбуотига берган интервьюсида, мазкур 400 гектар ер Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг ҳали аниқланмаган ҳудудида жойлашганини айтди. “Бу ерни Ўзбекистон томони босиб олгани ҳақида тарқатилган хабарлар мутлақо асоссиздир”, деди у.

Аввалроқ Қирғизистон Ички ишлар вазири Мелис Турганбаев билан ўтган учрашув чоғида Аравон тумани Туямўйин қишлоғи аҳолиси Ўзбекистон ерларни эгаллаб олганини иддао қилиб, ҳукуматдан бу масалани ҳал қилиб беришни талаб қилган эди.

XS
SM
MD
LG