Линклар

НАТО ва ЕИ "гибрид уруш"га қарши ҳамкорликда курашади


НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Туркияда ўтган анжуманда нутқ сўзламоқда.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Туркияда ўтган анжуманда нутқ сўзламоқда.

НАТО ва Европа Иттифоқи Россия Украинада қўллагани каби “гибрид уруш”га қарши ҳамкорликни кучайтириш масаласида келишиб олди.

НАТО БОш котиби Йенс Столтенберг ҳарбий иттифоқнинг Туркиядаги Онадўли шаҳрида ўтган икки кунлик йиғинидан сўнг 14 май куни берган баёнотида мана шу ҳақда гапирди.

Бош котибнинг айтишича, НАТО ва Европа Иттифоқи "ишлаб чиқилган стратегиялар бир-бирини тўлдиришига ва аъзоларнинг қай бирига гибрид уруш хавфи пайдо бўлганда ҳамкорликда тез ва самарали ишлашга кафолат беради”.

Россия Украинанингш мухтор ўлкаси бўлган Қримни 2014 йил мартида аннекция қилган эди. Ғарб Россияни Украина шарқидаги исёнчиларни ҳам қўллаб келаётганликда айблайди. Россия бу айбловларни инкор этиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG