Линклар

logo-print

Обама араб давлатлари АҚШ ҳимоясида бўлишини кафолатлади


Обама араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши йиғинида иштирок этди.

Обама араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши йиғинида иштирок этди.

АҚШ президенти Барак Обама ўз мамлакати араб давлатларини ташқи ҳужумлардан ҳимоя қилиш бўйича мажбуриятларида собит эканини билдирди.

Мазкур йиғин Обаманинг АҚШнинг Мериленд штатидаги Кэмп-Дэвид резиденциясида бўлиб ўтди.

14 май куни Форс кўрфазидаги араб давлатлари ҳамкорлиги кенгашидаги иштирокидан сўнг Кэмп-Дэвиддаги резиденциясида баёнот берган Обама иттифоқчиларга кўмак кўрсатиш учун ҳарбий куч ишлатишга ҳам тайёр эканини айтди.

Унга кўра, АҚШ Форс кўрфазидаги иттифоқчиларига ҳудудий ракетага қарши тизимни ташкил этишда, қуролларни тезкор етказиб беришда, махсус кучлар ва чегарачиларни тайёрлашда ёрдам беради.

Обама араб давлатлари раҳбарларини Эрон билан ядровий дастур бўйича халқаро шартноманинг имзоланиши Форс кўрфази хавфсизлиги учун фойдали бўлишига ва бундан ҳеч қандай таҳдид йўқлигига ишонтиришга ҳаракат қилди.

Аввалроқ суний мусулмонлар яшовчи араб давлатлари асосан шиалар яшовчи Эронга нисбатан Ғарб санкцияларининг бекор қилиниши ортидан минтақадаги хавфсизликка таҳдид пайдо бўлади, деб ташвиш билдирган эди.

XS
SM
MD
LG