Линклар

Покистон ҳукумати Толибонга қарши "йирик ҳуруж" бошлади


Покистон ҳарбийлари Шимолий Вазиристон минтақасида Толибон ҳаракатига доир экани айтилаётган нишонларни ўққа тутди. Ҳукумат кучлари 15 май куни тоғли минтақанинг Шавал водийсидаги Толибон истеҳкомлари деб кўрилган ҳудудларни бомбардимон қилди.

Хабар қилинишича, ҳукуматдаги манба “йирик ҳарбий ҳаракат” дея атаган ҳужум натижасида камида 15 жангари ўлдирилган.

Маҳаллий аҳолига кўра, танклар ва аскарлар водийга шимол ва жануб томондан яқинлашмоқда. Ўтган йилнинг июнь ойида ҳукумат қўшинлари ҳужуми бошлангунига қадар Покистондаги Толибон ҳаракати Шимолий Вазиристонни деярли тўла назорат қилиб келган.

Шавал водийси ҳамон Толибон назоратида қолмоқда ва у ердан Покистон кучларига қарши ҳуружларни амалга ошириб келади.

XS
SM
MD
LG