Линклар

logo-print

"Исломий давлат" Рамади шаҳри ҳокимиятини эгаллаб олди


Ғарб матбуотида пайдо бўлган хабарларга кўра, “Исломий давлат” гуруҳи жангарилари Ироқ ғарбидаги Рамади шаҳри ҳокимияти биносини эгаллаб олган.

AFP ва Reuters агентликларига кўра, ҳокимият биноси томига “Исломий давлат” гуруҳининг қора байроғи тикилган. Бу ҳодисага доир тафсилотлар келишда давом этмоқда. Жангарилар Анбар вилояти маркази ҳисобланган Рамади шаҳрига бугун кечаси ҳужум бошлади ва худкуш бомбачилар бошқарган олтита машинани ҳаракатга келтириш воситасида шаҳар марказигача етиб борди. Бу ерда Анбар вилояти ҳокимияти биноси жойлашган.

Бугун эрталаб Ироқ расмийлари ҳужум оқибатида 10 полициячи ҳалок бўлганини билдирган эди. Анбар вилоятида ҳукумат кучлари “Исломий давлат” гуруҳига қарши жанглар олиб бормоқда. Рамади шу пайтгача ҳукумат назоратида қолаётган эди.

XS
SM
MD
LG