Линклар

Ўзбекистон Олий Мажлиси Омбудсмани алмашди


Ўзбекистон Омбудсмани алмашди. Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили лавозимини 20 йилдан бери эгаллаб келган Сайёра Рашидованинг ўрнига шу пайтгача парламентнинг Халқаро масалалар бўйича қўмитаси раиси лавозимида ишлаган Улуғбек Муҳаммадиев тайинлангани хабар қилинмоқда.

Кун.уз нашрига кўра, 44 ёшли Улуғбек Муҳаммадиев “Миллий тикланиш” демократик партиясининг фракцияси аъзосидир.

71 ёшли Сайёра Рашидова Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили лавозимида 1995 йилнинг декабридан бери ишлаб келган. Собиқ Омбудсман Ўзбекистонни совет даврида бошқарган Шароф Рашидовнинг қизидир.

XS
SM
MD
LG