Линклар

logo-print

Люксембург Бош вазири ҳамжинси билан никоҳдан ўтди


Люксембург Бош вазири Ксавье Беттель ва Готье Дестне

Люксембург Бош вазири Ксавье Беттель ва Готье Дестне

Люксембург Бош вазири Ксавье Беттель 15 май куни ўз ҳамжинси билан турмуш қурди. Беттель Европа Иттифоқи ҳудудида бир жинсли никоҳ асосида оила қурган биринчи ҳукумат раҳбари бўлди.

Хабарларда айтилишича, 2013 йилдан бери Люксембург Бош вазири лавозимида ишлаб келаётган 42 ёши Беттель бельгиялик архитектор Готье Дестне билан оила қурган. Уларнинг никоҳи мамлакатда бир жинсли никоҳга рухсат берилганидан бир неча ой ўтгач рўхатга олинди.

Беттель дунёда бир жинсли оила қурган иккинчи йирик сиёсатчи бўлди. Биринчи бўлиб 2010 йилда Исландия Бош вазири Йоханна Сугурдардоттир ўз жинсидаги шахс, яъни аёл киши билан оила қурган эди.

XS
SM
MD
LG