Линклар

Афғонистонда юқори лавозимли прокурорлардан бири Кобулдаги ўз уйи олдида ўлдириб кетилди.

Хабарда айтилишича, 14 май куни кечқурун прокурор Нажибулло Султонзойнинг уйи эшигини номаълум одамлар тақиллатган. Прокурор эшик олидга келганида унга қарата ўқ узилган. Мазкур қотилик учун масъулиятни Толибон ўз зиммасига олди.

Султонзой Афғонистоннинг Покистон билан чегарадош Пактия вилояти прокурори эди.

Афғонистонда сўнгги пайтларда ҳукумат расмийларига нисбатан қилинаётган суиқасдлар сони кескин кўпайди. Сўнгги ойларда Афғонистон Бош прокукратураси ходимлари кетаётган уч автобус террорчилар томонидан портлатилган.

XS
SM
MD
LG