Линклар

Россия Думасида исталмаган ташкилотлар тўғрисидаги қонун қабул қилинди


Россия Давлат Думасидаги сессия пайти.

Россия Давлат Думасидаги сессия пайти.

Россия Давлат Думаси қуйи палатаси15 май куни исталмаган хориж ва халқаро ташкилотлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. Мазкур лойиҳа энди Думанинг юқори палатаси ва президент Путин томонидан тасдиқланса қонун кучига киради.

Қонунга асосан Россия конституциявий тузимига, мудофаа салоҳиятига ва хавфсизлигига таҳдид уйғотувчи халқаро ва хориж ташкилотлари исталмаган ташкилотлар сифатида эълон қилиниши мумкин.

Қонунда Бош прокурор ёки унинг ёрдамчиларига Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда қайси ташкилот исталмаган экани тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилган.

Прокурор огоҳлантиришига қарамай фаолиятини давом эттирган ташкилот раҳбарлари 10 минг доллар миқдорида жаримага тортилади ёки 8 йилга қамалиши мумкин.

2012 йилда Россияда “Хорижий агентлар тўғрисида"ги қонун қабул қилинган эди. Бунинг оқибатида Россияда ҳукуматга ёқмайдиган кўплаб нодавлат ташкилотлари фаолияти тўхтатиб қўйилган.

XS
SM
MD
LG