Линклар

logo-print

Ироқ ИД ишғол этган Рамади шаҳрига қўшимча қўшин йўлламоқда


"Исломий давлат"дан қочаётган Рамади шаҳридаги сунний мусулмонлар.

"Исломий давлат"дан қочаётган Рамади шаҳридаги сунний мусулмонлар.

Ироқ ҳарбийларининг айтишича, аксар қисми Исломий Давлат (ИД) экстремист гуруҳи томонидан назорат этилаётган Рамади шаҳрига қўшимча кучлар юборилади.

Ироқ армияси сўзчисининг Ироқ телевидениесига маълум қилишича, АҚШ етакчилигидаги иттифоқ 15 май оқшомидан буён ҳаво ҳужумлари билан Ироқ қўшинларига ёрдам бермоқда.

Генерал Саад Маан Иброҳим Рамади шаҳрида бораётган жанглар тафсилотига тўхталмади, аммо ИД жангарилари "яқин соатлар ичида" шаҳардан сиқиб чиқарилишини билдирди.

Аввалроқ ИД гуруҳи Ироқдаги Анбар вилояти маркази бўлган Рамади шаҳрининг асосий қисмини босиб олгани хабар қилинганди.

15 май куни мазкур гуруҳ шаҳар ҳокимиятни босиб олгани ва ўз қора байроғини тиккани ҳақида хабарлар тарқатилган.

Ироқ ҳарбийларига кўра, бугунга келиб ИД Рамадининг 90 фоизини назорат қилмоқда.

Агар Рамади жангариларга тўла таслим бўлса, бу ИД ўтган йилдан бери босиб олган энг йирик шаҳар бўлади.

Бағдоддан 110 километр ғарбда жойлашган Рамади Анбар вилояти ҳудудида Ироқ ҳукумати назорат қилаётган бармоқ билан санарли шаҳарлардан бири эди. Анбар вилояти Сурия, Саудия Арабистони ва Иордания билан чегарадош.

XS
SM
MD
LG