Линклар

Ҳакамлар Жоҳар Царнаев учун ўлим жазосини танладилар


Жоҳар Царнаев судда 30 айблов бўйича айбдор деб топилди.

Жоҳар Царнаев судда 30 айблов бўйича айбдор деб топилди.

АҚШнинг Бостон суди ҳакамлар коллегияси Жоҳар Царнаев ўлим жазосига ҳукм қилиниши керак, деган қарорга келди. Ҳакамлар қарорига кўра, Царнаевга одамни ўлдирувчи инъекция қилинади.

Адвокатлар Жоҳар Царнаевга умрбод қамоқ жазоси берилиши учун курашаётган эди. Ҳозир 21 ёшга тўлган Царнаев маҳкамада билдирилган 30 айблов бўйича айбдор деб топилган.

Ўлим жазоси ҳақидаги якуний қарорни округ судьяси Жорж О Тулл тасдиқлаши керак. Бу борадаги суд тинглови қачон ўтказилиши ҳозирча аниқ эмас. Царнаевнинг адовкатлари ўлим жазоси умрбод қамоқ билан алмаштирилишини илтимос қилиб, аппеляция аризаси киритиши кутилмоқда.

Ака-ука Темирлан ва Жоҳар Царнаев 2013 йилнинг 15 апрелида Бостон шаҳрида ўтган марафон пайтида террорчилик ҳаракатини содир этганликда айбланган. Тамерлан қўлга олиш пайтида полиция томонидан отиб ўлдирилган эди.

Бостон марафони пайтида содир этилган портлашда уч киши ўлган ва 260 киши яраланган эди.

XS
SM
MD
LG