Линклар

logo-print

Сурияда ҳалок бўлган жангарилар фарзандлари кимга тегишли?


Майрамби Олимова қизи Суриядан қайтиб келиши учун "Исломий давлат" лидери ал Бағдодийга ҳам видео мурожаат жўнатган эди.

Майрамби Олимова қизи Суриядан қайтиб келиши учун "Исломий давлат" лидери ал Бағдодийга ҳам видео мурожаат жўнатган эди.

Гулру Олимова яқинда Суриядан Тожикистонга қайтишга қарор қилди. 25 ёшли тожик аёлининг бундай қарорга келишига “Исломий давлат” сафларида жанг қилган эри Лоиқнинг ҳалок бўлгани ундаганди. "ИД" қўмондони Гулруга Сурияни тарк этишга рухсат берди. Фақат бир шарт: Гулру уч фарзандини ташлаб кетиши керак.

Гулру Олимова яқинда Суриядан Тожикистонга қайтишга қарор қилди. 25 ёшли тожик аёлининг бундай тўхтамга келишига “Исломий Давлат” сафларида жанг қилган эри Лоиқнинг ҳалок бўлгани ундаганди.

Қабул қилинган қоидага мувофиқ, Гулру Ҳалабдаги "Исломий давлат" амиридан ватанига қайтишга изн сўради. Гуруҳ қўмондони Гулруга Сурияни тарк этишга рухсат берди. Фақат бир шарт билан: Фарзандлари - 7 ёшли Фотима, 4 ёшли Аҳмад, ва 6 ойлик Румайсо – амир таъбирида, “Исломий давлатнинг мулки" бўлгани учун Гулру уларни ташлаб кетиши керак.

Бу хабар Тожикистонда бўлган Гулрунинг 65 ёшли онаси Майрамби Олимованинг ранжитди. "Гулру болалариз Суриядан ҳеч қаерга кетмайди", дейди Майрамби.

У қизининг Сурияда эканини январь ойида аниқлаган эди. Ўшандан буён Майрамби Гулрунинг Тожикистонга қайтишни истайди.

Февраль ойида Майрамби Олимова қизини ватанига қайтаришларини сўраб, ҳаттоки, "Исломий давлат" раҳбари Абу Бакр Бағдодийга ҳам видео мурожаат билан чиқди. Аммо буларнинг ҳаммаси Лоиқ ўлдирилишидан олдин бўлганди.

Майрамби 32 ёшли куёви Лоиқнинг “шаҳид” бўлгани ҳақида қизи Гулрудан эшитганини Озодликка сўзлаб берди.

"Қизим менга “Лоиқ шаҳид бўлди”, деди. Мен: 'Унинг шаҳид бўлганини ким билибди? У ўлди, лекин уч фарзанди ва тўртинчи фарзандига оғир оёқ бўлган хотинини хавф хатарга ташлаб кетди", дедим", дейди Марямби Олимова.

Гулру Сурияга кетганидан бери онасига уч марта телефон қилган. Охирги мартасида онасига яна тўрт ой алоқага чиқмаслигини айтган.

"Қизим болаларини Тожикистонга қайтаришда ёрдам беришни сўради. Чунки у болаларисиз бир ерга қадам босмайди", дея илова қилди Марямби Олимова.

Тожикистондан Сурияга

Гулру Олимова

Гулру Олимова

​Гулру онасига Суриянинг Туркия чегарасига яқин Ҳалаб вилоятидаги шаҳарлардан бирида уч хонали квартирада яшаётганини айтган.

Аммо Гулру 3000 чақирим йироқда, Тожикистон жануби ғарбидаги Кўлоб шаҳрида улғайган.

Марямбининг айтишича, қизи ёшлигида ҳамшира ёки доктор бўлишни орзу қилган. "Аммо бу орзулар Гулру 16 ёшга кирган пайти чиппакка чиқди", дейди Марямби.

Ўшанда Гулру, онасининг иддао қилишича, “наркосавдогар” Лоиқ Ражабов билан учрашади. Лоиқ Гулрунинг қўлини сўрайди, аммо “қизимга лойиқ эмас,” деган Марямби, никоҳга рози бўлмайди.

Онаси қаршилигига қарамай Гулру Лоиққа турмушга чиқди. Йигит: “қизингни бермасанг, ҳаммангни ёқаман”, деб таҳдид қилганидан кейин Марямби никоҳга рози бўлди. Афтидан Лоиқ Москвада радиккаллашган. У Россияга тез-тез бориб турган.

"Бир гал қарасам, - дейди Майрамби Олимова,- эр-хотиннинг уйида "Исломий давлат"нинг қора байроғи пайдо бўлибди".

2014 йил сентябрида Лоиқ хотини ва болаларини олиб Москвага кетди. У яқинларига қурилишда иш топганини айтади. Аммо Лоиқ оиласи билан Москвада узоқ қолмади. Ноябрь ойида хотини ва болаларини олиб Сурияга кетди. Баъзи хабарларга кўра, Лоиқ Сурияга 25 киши билан бирга кетган. Улар орасида бир неча тожикистонлик бўлган.

Январь ойида Лоиқ қайнанасига телефон қилиб, фарзанди ва неваралари билан Сурияда экани ва бу ҳақда оғиз очмаслиги лозимлигини айтади.

Аммо Марямби сукунати узоқ чўзилмади. Февраль ойида ўзи 31 йил фаррошлик қилган Кўлоб шаҳридаги Миллий хавфсизлик хизмати бўлинмасига бориб, ҳаммасини бирма-бир сўзлаб берди.

Ҳалабдаги квартира

Гулру апрель ойида онасига қўнғироқ қилган пайти Лоиқ ҳали тирик эди. Гулру онасига оиласи билан Ҳалаб четидаги квартирага жойлаштирилганини айтади.

- "Исломий давлат" бизга 30 минг доллар берди, - дейди Гулру.

"Гуруҳ уларнинг болалари бўлгани учун ҳар бир болага ойига 35 доллардан "ёрдам пули" ҳам берган", дейди Олимова.

Янги уйда телевизор, музлатгич ва ҳаттоки гилам ҳам бўлган. Аммо энг зўри Лоиқ деярли жанг майдонига юборилмайди, деб айтган Гулру онасига. Лоиққа йўлларни назорат қилиш вазифаси топширилган.

Тожик жангариларига Ироқда ҳам “йўл патрули” иши топширилгани маълум. “Абу Умариён” номли жангари январь ойида тарқатилган видеода унинг иши машиналарда алкоголь ёки тамаки бор-йўқлигини текшириш ва аёллар либосини назорат қилиш эканини айтганди.

Фақат қора байроқ қолди

Кўлобда Лоиқнинг ўлими ҳақида турли миш-мишлар урчиган. Унинг отаси, Шерафган Ражабов, ўғлининг ўлганини келини Гулрудан эшитганини айтади.

Кўлоб ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига кўра, Лоиқнинг ўлганини унинг оиласи маълум қилган. "Кўлобда Лоиқни ёдга солувчи бир нарса қолган", дейди расмийлар. Лоиқ уйидан "Исломий давлат"нинг қора байроғи топилган холос.

Лоиқнинг яқинлари эса байроқни Лоиқнинг ўзи ғойиб бўлишидан олдин осиб қўйганини айтишади. Гулру эри ўлими ортидан уйига қайтишга изн ололмаган илк аёл эмас.

2013 йилда Суриядаги "Ислогий давлат" ҳарбий қўмондони Умар ал-Шишаний эри ўлдирилган чечен аёлига ватанига қайтишга рухсат бермаганди.

"Исломий давлат" сафларидаги тожиклар

Сурия ва Ироқда "Исломий давлат" сафларида қанча тожик жанг қилаётгани аниқ эмас. Расмий хабарларга кўра, 300 га яқин тожик жангарилар сафларига қўшилган ва улардан 60 нафари ўлдирилган.

Тожик жангарилари фаолиятини ўрганаётган Британиядаги Эксетер Университети тадқиқотчиси Эдвард Лемон унда Сурия ва Ироқда жанг қилаётган 102 нафар тожикнинг рўйхати борлигини айтади.

Лемоннинг билдиришича, расмийлар, медиа хабарлари ва видеоларга асосланган ушбу рақамга эҳтиёткорлик билан ёндашиш зарур, чунки Сурияда тожиклар сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.

Тожикистон жанубидаги Хатлон вилоятида хорижий мамлакатларда жангларда иштирок этишда гумон қилинган 40 нафар устидан жиноий иш очилган.

Жоанна Парасчук

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG