Линклар

Миср собиқ президенти Муҳаммад Мурсийга ўлим жазоси берилди


Муҳаммад Мурсий

Муҳаммад Мурсий

Мисрда суд ҳокимиятдан четлатилган президент Муҳаммад Мурсий ва “Мусулмон Биродарлиги” партиясининг 100 нафардан кўпроқ аъзосини ўлим жазосига ҳукм қилди.

Мурсий ва унинг сафдошлари 2001 йилда маҳбусларни қамоқдан қочиришни ташкиллаштиришда айбдор деб топилган.

16 май куни Қоҳира судида судья ҳукмни ўқиб эшиттирар экан темир қафас ичида ўтирган Мурсий қўлини мушт қилиб тепага кўтарган.

Ўлим жазоси энди ижро этилишидан олдин ҳукм юзасидан фикр билдиришни сўраб, Миср бош диний идораси раҳбари – Бош Муфтийга юборилади.

Мурсий Мисрда ўтган илк эркин сайловларда ғалаба қозонганди.

У 2013 йилда ҳарбийлар томонидан ағдарилди.

Аввалроқ Миср суди Муҳаммад Мурсийни намойишчиларга қарата ўт очишга буйруқ берганликда айблаб, 20 йил қамоқ жазоси тайинлаган эди.

XS
SM
MD
LG