Линклар

Камбожа расмийлари рус олигархини Россияга депортация қилди


Рус олигархи Сергей Полонский.

Рус олигархи Сергей Полонский.

Камбожа расмийлари мамлакатда ноқонуний яшаб юрган рус олигархи Сергей Полонскийни ватанига депортация қилдилар.

Россияда 175 миллион доллар маблағ ўмарганликда айбланмиш Полонский 17 май куни Москвага учиб кетаётган самолётга чиқариб юборилган.

Икки йилдан буён Камбожанинг Сиануквил шаҳрида муддати ўтиб кетган виза билан яшаб юрган Сергей Полонский 15 май куни ҳибсга олинганди.

Кўчмас мулк билан савдо қилувчи Полонский 2013 йил июнида 80 сармоядорнинг умумий ҳисобда 5 миллиард 700 миллион рубль маблағини ўмарганликда айбланганди. Ўша пайтда рус олигархи ўзининг айбсиз эканини, бу айблов унинг мулкини тортиб олиш учун уйдирилганини билдирганди.

XS
SM
MD
LG