Линклар

Македонияда мухолифатнинг 30 минг кишилик намойиши бошланди


Македонияда 15 май куни бўлиб ўтган аксилҳукумат намойишидан лавҳа.

Македонияда 15 май куни бўлиб ўтган аксилҳукумат намойишидан лавҳа.

17 май куни ўн минглаб одамлар Македониянинг турли бурчакларидан Скопьега тўпланиб, ҳукуматга қарши намойиш бошлашди.

Македония Социал Демократик Иттифоқи етакчилигидаги мухолифат партиялари, фуқаровий ташкилотлар ва талабалар бош вазир ва ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқдалар.

Ташкилотчиларга кўра, бош вазир Никола Груевски ва унинг ҳукумати истеъфога чиқмас экан, намойишчилар ҳукумат биноси ўнгидан ҳеч бир жойга жилмайди.

Груевски 16 май куни истеъфога чиқиш ва муваққат ҳукуматга йўл очиш нияти йўқлигини айтган эди.

Собиқ Югославия таркибига кирган бу мамлакатда сўнгги ойларда кузатилаётган сиёсий бўҳрон Куманово шаҳрида 9 май куни полиция ва этник албанлар ўртасида содир бўлган отишмадан кейин кучайиб кетди. Ўшанда 18 киши ҳалок бўлганди.

2006 йилдан буён бош вазир лавозимини эгаллаб келаётган Груевски мухолифат митинги олдидан истеъфога кетиш нияти йўқлигини билдирган.

Скопьедаги намойиш арафасида Москва Ғарбни Македонияда “рангли инқилоб” уюштиришга уринишда айблаб чиқди.

XS
SM
MD
LG