Линклар

logo-print

АҚШ расмийлари Сурия шарқида махсус топшириқлар бажарувчи гуруҳ томонидан ўтказилган амалиёт чоғида “Исломий давлат” гуруҳи лидерларидан бири Абу Сайёф ўлдирилганини эълон қилди.

Оқ уйнинг 16 май кунги баёнотида “Исломий давлат” жангариларига қарши рейд АҚШ президенти Барак Обама буйруғига кўра амалга оширилгани айтилган.

Маълумотларга кўра, Абу Сайёф “Исломий давлат” раҳбариятида нефть ва газ қазиб олиш, ундан фойдаланишга масъул бўлган ҳамда молиявий операцияларни бошқарган.

Reuters агентлигининг хабар қилишича, агар “Исломий давлат” томонидан гаровга олинган америкалик ва хорижликлар гуруҳини қутқариш учун ўтган йили амалга оширилмиш муваффақиятсиз уринишларни ҳисобга олмаганда, бу АҚШ махсус гуруҳининг Сурия ҳудудида амалга оширган илк амалиётидир.

АҚШ Хавфсизлик кенгаши вакиласи Бернадетт Миҳан мазкур амалиёт Ироқ ҳудудидан туриб, Бағдод расмийлари билан тўла келишган ҳолда олиб борилганини билдирди. У Оқ уй бу амалиёт ҳақида Сурия ҳукуматини огоҳлантирмагани ва ўз ҳаракатларини расмий Дамашқ билан мувофиқлаштирмаганини қайд этди.

XS
SM
MD
LG