Линклар

Афғонистон шарқида Толибон томонидан гаровга олинганларнинг аксари озод этилди


Афғон полиция кучлари

Афғон полиция кучлари

Афғонистон шарқидаги Пактиё вилоятида полиция Толибон томонидан гаровга олинган камида 30 нафар фуқаронинг аксарини қутқарган.

Пактиё вилояти полициясининг бошлиғи, Залма Орякхелнинг Озодликка айтишича, полиция амалиётида озод этилганларнинг барчаси оддий фуқаролар бўлган.

"Биз уларнинг ҳаммасини озод қилдик. Лекин ҳозирда ушлаб турилган камида олти киши ҳам озод этилади. Улар орасида ҳукумат ходимлари йўқ," – деди Залма Орякхел.

Унга кўра, полиция қолган асирларни озод этишга қаратилган амалиётни давом эттиради.

Расмийлар сўзларига кўра, 16 май куни Толибон жангарилари Сайёд Карим туманида йўлларни тўсиб олиб, фуқароларни гаровга ола бошлаган.

Гаровга олиш сабаблари маълум эмас.

Толибон мазкур амал учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

XS
SM
MD
LG