Линклар

logo-print

Кобулда худкуш бомбачи ЕИ полиция зобити ва икки афғон аёлни ҳалок этди


Ҳужум Кобул аэропорти яқинида юз берди

Ҳужум Кобул аэропорти яқинида юз берди

Афғонистон расмийлари сўзларига кўра, Кобул аэропорти яқинида содир этилган худкуш бомба ҳужумида уч нафар инсон ҳалок бўлди.

Худкуш бомбачи енгил машинада Европа Иттифоқи миссиясига тегишли машиналар карвонини нишонга олиши натижасида миссиянинг бир хорижий фуқароси ва икки афғон аёли ҳалок бўлган.

Афғонистон Ички ишлар вазирлигига кўра, аёллар ҳодиса жойидан ўтиб кетаётган бўлган.

Афғон расмийларининг айтишича, ҳужумда ЕИ полиция зобитлари дохил яна камида 18 инсон жароҳат олган.

Афғонистон Ички ишлар матбуот котибининг айтишича, “учта енгил машина шикаст еган”.

Толибон сўзчиси ҳужум Толибон жангчиси томонидан содир этилганини билдирди.

XS
SM
MD
LG