Линклар

logo-print

Порошенко Украинани коммунистик ўтмиш рамзларидан тозалашга чақирди


Украина президенти хотира маросимида

Украина президенти хотира маросимида

Украина Президенти Пётр Порошенко "Украинани коммунистик ўтмиш рамзларидан тозалаш"га чақирди.

"Совет қатағон машинаси ўз давлатига эга бўлишга интилган украиналикларга қарши курашда барча усулларни қўллаган," – деб айтди Пётр Порошенко.

Сиёсий репрессиялар қурбонларини хотирлаш кунида чиқиш қилган Украина президенти Совет режими "миллионлаб бегуноҳ инсонларни" йўқ қилди, дея таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Совет Иттифоқидаги қатағонларни Иккинчи жаҳон уруши пайтида фашистларнинг Бухенвалд концлагеридаги ўлдиришлар ва қийноқларга тенглаштириш мумкин.

Президентнинг эълон қилишича, Украинада "ҳеч қачон украин халқи геноцидига йўл қўйилмайди".

Унга кўра, юз мингдан кўпроқ украиналиклар Сталин қатағонлари қурбони бўлган.

Украинадабугун 1937-1938 йиллардаги сиёсий қатағонлар қурбонларини хотирланмоқда.

XS
SM
MD
LG