Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:27

OzodlikOnline: Иқтисоднинг асл ҳолидан воқиф Тошкент уни ўнглашга қодирми?


Ўзбек иқтисоди оғир хаста эканининг бирламчи белгиси¸ кузатувчиларга кўра¸ миллий сўмнинг кун сайин тушиб бораëтган қадрида кўринмоқда.
Ўзбек иқтисоди оғир хаста эканининг бирламчи белгиси¸ кузатувчиларга кўра¸ миллий сўмнинг кун сайин тушиб бораëтган қадрида кўринмоқда.

Озодликка сиздирилган расмий ëзишмадан Ўзбекистон юқори эшелонида ўтирганларнинг¸ ўзбек матбуотидаги баландпарвоз баëнотларидан фарқли¸ иқтисодий-ижтимоий аҳволнинг оғирлигидан хабардор экани¸ бу кетишда унинг янада оғирлашишидан ҳам огоҳлигини кўрсатди. Сизнингча¸ бу огоҳлик тепадагиларни иқтисодий сиëсатни яқин орада ислоҳ қилишга мажбурлай оладими? Душанба кунги жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз.

Марказий банк раҳбарининг Бош вазирга йўллаган таҳлилий ахборот кўринишидаги мактуби¸ Ўзбекистон юқори эшелонида ўтирганларнинг¸ кўпчилик ўйлаганидан фарқли¸ иқтисодий-ижтимоий аҳволнинг оғирлигидан хабардор экани¸ бу кетишда унинг янада оғирлашишидан ҳам огоҳлигини кўрсатди.

Ўзбекистон Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари томонидан Бош вазирга 10 апрель куни юборилган мактубнинг 14 май куни Озодликка сиздирилган нусхасидан ўзбек банкларида ойлик ва бошқа ижтимоий тўловларни вақтида бериш учун нақд пул қолмагани аëн бўлади. Мактубда МБ мутасаддиси нақд пул тушумини таъминлаш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўрилмаса¸ мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазият оғирлашиши мумкинлигини айтади.

“Хизмат доирасида фойдаланиш учун” деб таснифланган 10-11/41 сонли рақамли бу мактуб Озодликка кейинги йиллар ва ойлар давомида йирик стратегик корхона ишчи-хизматчиларидан тортиб¸ пенсионер ва нафақахўрларга қадар билдираëтган шикоятлардан кўрилган муаммо кўламининг пул-кредит соҳасидан анча кенг¸ сабабларининг эса¸ банк ва молия соҳаси ташқариси¸ аниқроғи Ўзбекистонда ўрнатилган иқтисодий моделнинг инқирозида эканини тасдиқламоқда.

OzodlikOnline: Иқтисоднинг асл ҳолидан воқиф Тошкент уни ўнглашга қодирми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:36 0:00
Бевосита линк

Бош вазир Шавкат Мирзиëвга йўлланган мактубда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Мустафоев¸ нақд пул тақчиллиги¸ иш ҳақи ва ижтимоий тўловларнинг вақтида берилаëтгани билан боғлиқ муаммолар зудлик билан ҳал этилмаса¸ мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазият янада оғирлашишига нозик ишоратлар бор:

Ҳисоб-китобларга кўра¸ аҳвол шу тарзда давом этса ва тезкор амалий чора-тадбирлар кўрилмаса¸ махсус контингент¸ мониторингга олинган стратегик корхоналар иш ҳақи¸ пахта йиғим-теримчилари учун Марказий банк томонидан 2015 йилда 3¸0 трлн.сўмдан кўпроқ мадад пуллари чиқаришга тўғри келади ва бу ўз навбатида¸ муомаладаги нақд пул миқдорининг ошишига таъсир кўрсатади.

Муомаладаги нақд пул миқдорининг ошиб бориши¸ ўз навбатида¸ инфляцион босимнинг кучайишига¸ норасмий валюта бозорининг кенгайишига¸ пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасининг ва оқибатда “хуфиëна” иқтисодиëт ҳажмининг ошишига¸ ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг мураккаблашишига олиб келиши билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин”¸ дейилади Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари томонидан Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиëевга юборилган мактубда.

Ушбу ҳужжатнинг нафақат умум мазмуни¸ балки унда ишлатилган сўз ва иборалардан¸ Ўзбекистон иқтисодий-молиявий ҳаëтини белгилаëтган мутасаддилар “хизмат доирасида фойдаланадиган” луғатнинг ўзбек телеканаллари тинимсиз такрорлайдиган кўтаринки руҳ ва баландпарвоз сўзлардан йироқ экани англашилади.

Халқ зеҳниятига эртаю кеч ҳеч кимдан кам эмаслигию¸ келажаги буюк эканини тиқиштиришга уринаëтган телеэкранлардан фарқли ўлароқ¸ энг юқори мутасаддилар ўз ораларида “иқтисодий-ижтимоий вазиятнинг” янада мураккаблашиш эҳтимолини муҳокама қилаëтгани кўрилади бу мактубдан.

Айни пайтда¸ бу мактубдан ҳукумат тепасидагиларда ўрнатилган қолип¸ ўзлари яратиб¸ ўзлари ҳам ичида қамалиб бораëтан ноқис бошқарув моделини демонтаж қилиш иродаси бор-йўқлигини очиқлаштириши мумкин белгилар кўринмайди.

Сизнингча¸ Ўзбекистон тушиб қолган бугунги вазиятнинг оғир ва қалтислигини кўриб¸ тушуниб¸ унинг асл сабабларини ҳам ҳис қилиб турган бошқарувдагилар¸ уни тезроқ ислоҳ қилиш ва мамлакатни вазият издан чиқмай туриб қутқаришга ирода¸ жасорат ва билим топа оладими?

Бугунги ҳокимиятнинг асосий таянчи - МХХ¸ Ички ишлар ва Мудофаа вазирлиги каби махсус контингент ташкилотлари¸ яъни кучишлатар тизимларига беришга ҳам ғазнада пул қолмаëтгани тепадагиларни вазиятда бурилиш ясашга мажбурлаши мумкинми?

Иқтисод ва молия соҳасини бошқарувга алоқадор бўлсангиз¸ тепадагиларга вазиятни ўнглаш учун қандай тавсиялар берган бўлардингиз?

Душанба¸ 18 май куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 га қадар давом этадиган жонли¸ интерактив суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз.

Мулоқотга қўшилишнинг энг осон йўли Озодликнинг Skype манзилларига телефон қилишдир!

Душанба кунги жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз.

XS
SM
MD
LG