Линклар

Македония пойтахтидаги мухолифат митингига ўн минглаб одам йиғилди


Скопьедаги аксилҳукумат митинги иштирокчилари, 2015 йилнинг 17 майи.

Скопьедаги аксилҳукумат митинги иштирокчилари, 2015 йилнинг 17 майи.

Ҳукумат истеъфоси талаби билан якшанба куни Македония мухолифати томонидан пойтахт Скопьеда уюштирилган норозилик намойишида ўн минглаб одам иштирок этди. Озодликнинг Скопьедаги мухбирлари хабарига кўра, кечаги митингда 40 мингдан зиёд киши қатнашган.

Македония бош вазири Никола Груевски аввалроқ истеъфога чиқиш нияти йўқлигини билдирган.

Мухолифатдаги Македония Социал-демократик иттифоқи лидери Зоран Заев 17 май кунги намойишни кўп миллатли норозилик тадбири ўлароқ баҳолади.

Заев ўз тарафдорларини мухолифатнинг асосий талаби бажарилмагунича, яъни Никола Груевскининг кабинети истеъфога кетмагунича тарқалмасликка чақирди.

XS
SM
MD
LG