Линклар

“Исломий давлат” гуруҳи Рамадий шаҳрини тўла назоратига олди


ИД ҳужумидан кейин кўплаб рамадийликлар уй-жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлдилар.

ИД ҳужумидан кейин кўплаб рамадийликлар уй-жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлдилар.

АҚШ бошчилигидаги коалиция кучларининг Ироқ армиясига кўмагига қарамай, “Исломий давлат” гуруҳи 17 май куни мамлакат ғарбидаги Анбар вилояти маркази бўлмиш Рамадий шаҳрини тўла ишғол қилди.

“Рамадий таслим бўлди. Шаҳар тўлалигича ишғол қилинди. Ҳарбийлар қочишга турди”, деди Анбар вилоят губернатори матбуот котиби Муҳаннад Ҳаймур.

Аввалроқ Ироқ бош вазири Ҳайдар Абодий хавфсизлик кучларига Анбар вилоятидаги ўз позицияларидан чекинмаслик ҳақида буйруқ берганди.

Ўтган ҳафта “Исломий давлат” гуруҳи Рамадийдаги асосий ҳукумат биносини ва бошқа муҳим объектларни эгаллаб олганди. Ироқ расмийлари тарқатган маълумотларга кўра, ИДнинг Рамадийга ҳужуми пайтида 500 га яқин ҳарбий ва тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.

Айни пайтда АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари сўнгги 24 соат мобайнида “Исломий давлат” позицияларини 18 марта ҳаводан нишонга олгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG