Линклар

logo-print

Виктория Нуланд рус дипломатлари билан Донбассдаги вазиятни муҳокама қилади


АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Виктория Нуланд.

АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Виктория Нуланд.

АҚШ Давлат котибининг Европа ва Евросиё ишлари бўйича ёрдамчиси Виктория Нуланд шарқий Украинага оид Минск битими бўйича кейинги қадамларни муҳокама қилиш учун Москвага учиб кетди. Бугун унинг Россия Ташқи ишлар вазирлигида юқори лавозимли дипломатлар билан учрашиши кутилмоқда.

Россия пойтахтига келишдан олдин Нуланд хоним Киевда Украина президенти Петро Порошенко билан учрашган. Киевдаги музокаралардан сўнг у АҚШ Минск битими шартлари бажарилиши учун фаолроқ ҳаракат қилишини таъкидлаган.

Ўтган ҳафта АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия президенти Владимир Путин ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашиб, икки томонлама алоқаларни муҳокама қилганди.

Виктория Нуланд Москва сафари чоғида Россиядаги фуқаролик жамияти фаоллари, хусусан, кекса ҳуқуқ ҳимояси Людмила Алексеева билан учрашишни режалаган.

XS
SM
MD
LG