Линклар

logo-print

АҚШ ва ЕИ Мурсийнинг ўлимга ҳукм этилганини қоралади


Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий.

Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий.

Қўшма Штатлар Миср судининг собиқ президент Муҳаммад Мурсийга ўлим жазоси бериш ҳақида чиқарган қарори юзасидан “чуқур ташвиш” изҳор қилди.

АҚШ Давлат департаменти вакили 17 май куни Вашингтон Мисрда халқаро мажбуриятлар ва қонун устуворлигига зид равишда амалга оширилаётган жазо чораларига доим қарши бўлиб келганини билдирди.

17 май куни Европа Иттифоқи ҳам Мурсийга нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмни қоралади.

ЕИ ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Федерика Могерини ўлим жазоси ҳақидаги мазкур ҳукм Мисрнинг халқаро мажбуриятларига мувофиқ келмаслигини билдирди.

“ЕИ ҳар қанақа вазиятда ҳам ўлим жазосига қарши чиқади. Ўлим жазоси аёвсиз ва ғайриинсоний бўлган жазодир”, деди Могерини.

16 май куни Қоҳира суди ҳокимиятдан четлатилган президент Муҳаммад Мурсий ва “Мусулмон Биродарлиги” партиясининг 100 нафардан кўпроқ аъзосини ўлим жазосига ҳукм қилганди. Мурсий ва унинг сафдошлари 2001 йилда маҳбусларни қамоқдан қочиришни ташкиллаштиришда айбдор, деб топилган.

Аввалроқ Миср суди Муҳаммад Мурсийни намойишчиларга қарата ўт очишга буйруқ берганликда айблаб, 20 йил қамоқ жазоси тайинлаган эди.

Мурсийнинг адвокатлари сўнгги суд қарори юзасидан шикоят аризаси киритиш ниятидалар.

XS
SM
MD
LG