Линклар

Рамзан Қодиров Царнаевни “АҚШ махсус хизматлари қурбони” деб атади


АҚШ суди томонидан ўлимга ҳукм этилган Жоҳар Царнаев.

АҚШ суди томонидан ўлимга ҳукм этилган Жоҳар Царнаев.

Чеченистон президенти Рамзан Қодиров Бостон марафонида уюштирилган террор хуружи учун ўлим жазосига ҳукм қилинган Жоҳар Царнаевни АҚШ махсус хизматлари қурбони, деб атади. Бу ҳақда Қодиров Instagram тармоғидаги ўз саҳифасида ёзди.

Қодировга кўра, Тамерлан Царнаев “жуда ғалати вазиятда” ўлим топгани ва Ибрагим Тодашев сўроқ пайтида ўлганидан кейин “панжара ортида фақат Жоҳар Царнаев қолган” ва унга “30 модда бўйича ошиғич айблов юклатилган”.

Қодиров, агар Царнаевлар бу терактни амалга оширган бўлсалар, уни АҚШ махсус хизматлари хабарисиз амалга оширганига ишонмайди.

15 май куни АҚШнинг Бостон шаҳрида бўлиб ўтган маҳкамада ҳакамлар Жоҳар Царнаевга ўлим жазоси берилиши керак, деган қарорга келгандилар.

Ака-ука Темирлан ва Жоҳар Царнаев 2013 йилнинг 15 апрелида Бостон шаҳрида ўтган марафон пайтида террорчилик ҳаракатини содир этганликда айбланган. Тамерлан қўлга олиш пайтида полиция томонидан отиб ўлдирилган эди.

Бостон марафони пайтида содир этилган портлашда уч киши ўлган ва 260 киши яраланган эди.

XS
SM
MD
LG