Линклар

logo-print

"Исломий давлат" гуруҳи эгаллаб олган Рамадини қайтариш учун шиа жангчилари ёрдамга келди


“Исломий давлат” ўтган ҳафта охирида Анбар вилояти маркази ҳисобланган Рамадини эгаллаб олди.

“Исломий давлат” ўтган ҳафта охирида Анбар вилояти маркази ҳисобланган Рамадини эгаллаб олди.

Ироқ расмийларининг билдиришича, “Исломий давлат” гуруҳи ишғол қилган Рамади шаҳрини қайтариб олиш учун тўпланаётган ҳукумат қўшинлари сафига шиа жангчилари қўшилмоқда. “Исломий давлат” ўтган ҳафта охирида Анбар вилояти маркази ҳисобланган Рамадини эгаллаб олган эди.

Анбар вилояти кенгаши раиси Сабаҳ Карҳоутнинг маълум қилишича, ҳукумат назоратидаги Ҳашед ал-Шаабий гуруҳига доир шиа жангчилари 17 май куни кечқурун Рамади яқинидаги ҳарбий базага етиб келишган. Эрон таянчига эга шиа жангчилари апрель ойи бошида Тикрит шаҳрини “Исломий давлат” гуруҳидан тортиб олишда муҳим роль ўйнаган, лекин суннийларга нисбатан зўравонликлар содир этганликда абланган эжи.

Бош вазир Ҳайдар ал-Абадий, ҳукумат тарафидаги сунний қавмлар оқсоқоллари ва Қўшма Штатлар Рамадига шиа жангчиларининг юборилишига қарши чиқаётган эди. Шунга қарамасдан, 18 май куни суннийлар етакчилари ҳукумат қўшинлари Ҳашед ал-Шаабий ёрдамисиз шаҳарни қайтариб олишнинг иложи йўқлигини тан олишди.

XS
SM
MD
LG