Линклар

Украина ҳарбийлари мамлакат шарқида икки россиялик аскар асир олинганини айтмоқда


Украина ҳарбийлари мамлакат шарқидаги россияпараст айирмачилар тарафида жанг қилаётган икки россиялик аскарни асир олганини иддао қилмоқда. Украина Бош штаби матбуот вакили Владислав Селезнёвнинг 18 май куни маълум қилишича, асир олинган икки эркак Украина хавфсизлик хизмати тарафидан сўроққа тутилмоқда ва Киевга келтирилиб матбуотга тақдим этилади.

Ҳарбийларга кўра, Россиянинг икки аскари фронт чизиғида Шчастия шаҳарчасида асир олинган. Якшанба куни аскарлардан бири тасвирлангани тахмин этилаётган видео пайдо бўлди. Видеода саволларга жавоб бераётган йигит Россиянинг Тольяти шаҳрида жойлашган махсус қўшин сержанти эканини гапириб беради.

Россия айирмачиларга ёрдамга ўз аскарларини жўнатаётганига доир иддаоларни рад этиб келади. Лекин Украина шарқидаги Луганск ва Донецк вилоятларидаги айирмачилар тарафида Россия фуқаролари курашаётганини тан олади.

XS
SM
MD
LG