Линклар

logo-print

Саудияда наркотик контрабандасида айбланган покистонлик боши танасида жудо этилди


Саудия Арабистонида 17 май куни Покистон фуқароси қатл қилинди. Саудияга наркотикларни олиб киришга уринганликда айбдор деб топилиб, ўлимга ҳукм этилган покистонликнинг боши танасидан жудо этилди. Саудия ички ишлар вазирлигининг билдиришича, бу жорий йилда ижро этилган олий жазонинг 84-си бўлган.

Вазирлик тарқатган баёнотга кўра, Покистон фуқароси Ифтихор Аҳмад Муҳаммад Иноят пластик қопчаларга солинган героинни ошқозони ичида Саудия Арабистонига олиб киришга уринганликда айбдор деб топилган. Қатл ҳукми Жидда шаҳрида ижро этилди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Саудия Арабистонини ўлим ҳукмини сақлаб қолгани учун танқид қилиб келади. Лекин Саудия жиноятчиларни қўрқитиш учун олий жазони сақлаб қолиш эҳтиёжи борлигини айтади.

Amnesty International ташкилоати Саудия Арабистонини 2014 йилда энг кўп ўлим жазоси ижро этилган мамлакатлар учлигига киритган. Саудия Арабистонида амал қиладиган Шариат қонунларига кўра, наркотик контрабандаси, жинсий тажовуз, қотиллик, муртадлик ва қуролли босқинчилик ўлим билан жазоланади.

XS
SM
MD
LG