Линклар

Алишер Навоий театри биносидан эсдалик лавҳалари ўғирлаб кетилди


Алишер Навоий номидаги Давлат акедемик катта театри биноси бир неча ойдан бери реставрация қилинмоқда.

Алишер Навоий номидаги Давлат акедемик катта театри биноси бир неча ойдан бери реставрация қилинмоқда.

Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Давлат акедемик катта театри биносидан рангли металлдан ясалган иккита лавҳа ўғирлаб кетилди. Фергана.ру нашрининг хабар қилишича, ўғрилар театр биноснинг реставрация қилинаётганидан фойдаланган. Бир неча ойдан бери таъмирланаётган бино атрофи қурилиш вагончалар билан қуршаб олинган ва рангли метталдан ясалган лавҳалар ўғирланаётган пайтда буни ҳеч ким сезмаган, дея ёзди интернет нашри.

Ўғирланган лавҳаларда Тошкентнинг диққатга сазовор иншоотларидан бири бўлган театр биносининг қурилишида таниқли уста ва рассомлар ҳамда япониялик ҳарбий асирлар иштирок этгани тўғрисидаги эслатма битилган эди.

“1943-46 йилларда Узоқ Шарқдан депортация қилинган юзлаб япон фуқаролари Алишер Навоий номидаги театр биносининг қурилишига ҳисса қўшган”, дея иқтибос келтирмоқда эсдалик лавҳаларидаги ёзувдан Фергана.ру.

Йўқолган лавҳаларда, шунингдек, бино қурилишида машҳур уста ва рассом Уста Ширин Муродов, халқ рассомлари Чингиз Ахмаров, Т. Арслонқулов, халқ усталари К. Жамилов, А. Болтаев, Б. Жўраев, Ж. Жўраев С. Норқўзиев ва уларнинг шогирдлари иштирок этгани ҳам сэлатилган эди.

Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри реставрацияси пайтида рўй берган талон-тарож ҳолатлари ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган эди.

Ўзбекистонда рангли ва қора металлдан ясалган жиҳоз ва аслаҳаларнинг ўғирланиши Ўзбекистонда кенг тарқалган. Ўғрилар қабристонлардаги ҳайкаллар, метро ва бошқа иншоотлар олдидаги лавҳалар, канализация қопқоғларини ўмариб кетиши одатий ҳолга айланган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG