Линклар

Покистон уламолари худкуш ҳужумларини харом деб эълон қилди


Покистон уламолари худкуш ҳужумларини тақиқловчи фатво эълон қилди. Мамлакат шарқидаги Лаҳор шаҳрида уюштирилган йиғинда қатнашган 200га яқин уламо худкуш ҳужумларини, Шариат қонунларига кўра, харом амал сифатида эътироф этиш тўғрисида иттифоққа келишди.

Уламолар қабул қилган фатвода шуниндек “Исломий давлат”, Таҳрики Толибон ва Ал-Қойда каби гуруҳлар амал қилувчи ғоялар ноисломий ва жоҳилликка асослангани таъкидланади.

Фатвода айтишича, Ислом давлатида ғайридинларни ҳимоя қилиш фарз бўлиши кераклиги айтилади.

Бундан ташқари уламолар фатвосида полиомиелитга қарши эмлаш кампаниясига тўсқинлик қилаётганлар “адашганлар”, аёл тиббиёт ходимларини ўлдираётганлар эса “энг жирканч ҳайвонлар” сифатида таснифланади. Покситонда полиомиелитга қарши эмлаш ишларини олиб бораётган тиббиёт ходимлари тез-тез жангарилар ҳужумига учрайди. Бу эса мамлакатда полиомиелитнинг тарқалишига ҳисса қўшади.

Кейинги йилларда диний озчликлар вакилларига нисбатан ҳужумлар кўлами ҳам ошиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG