Линклар

logo-print

Ўзбекистон қора бозорида доллар 5000 сўмга чиқди


АҚШ доллари ўзбек сўмига нисбатан кун сайин қимматлашмоқда.

АҚШ доллари ўзбек сўмига нисбатан кун сайин қимматлашмоқда.

Ўзбекистонда АҚШ долларининг қора бозордаги нархи 5000 сўмга чиқди. Шанба ва якшанба кунлари мамлакат қора бозорларида саррофлар долларни 4800-5000 сўмданга сотиб олди. Лекин Озодликка маълум бўлишича, душанба куни АҚШ доллари курси ўртача 4700 сўмлик кўрсаткичда тўхтаган.

Айрим хабарларга кўра, саррофлар АҚШ валютасини сотиб олмоқда, лекин курснинг яна кўтарилиши тўғрисидаги тахминлар туфайли уни сотишмаётир.

АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан қимматлашиши Ўзбекистондан ташқаридаги меҳнат муҳожирлари жўнатаётган пул миқдорининг қисқариб кетгани билан изоҳланмоқда.

Айни пайтда, Ўзбекистон Марказий банки 18 май куни АҚШ долларининг расмий курси 4 сўму 85 тийнга қимматлаб, 2527 сўму 58 тийнни ташкил қилганини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG