Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:34

"Обама маъмурияти Марказий Осиёда прагматик сиёсат олиб боради"


Обама ва Каримов
Обама ва Каримов

1989 йилда Совет Иттифоқини идора қилган Политбюро империяга қарашли Марказий Осиёнинг икки республикасида янги лидерларни танлади, - дея бошланади “Вашингтон пост” мақоласи. – Орадан 26 йил ўтган эса-да, Нурсултон Назарбоев ва Ислом Каримов ҳамон қудратда.”

“Вашингтон пост”га кўра, икки раҳбар Совет Иттифоқининг қулаши, Афғонистон ва қўшни мамлакатлардаги урушлар, Хитойнинг юксалиши, қатағонлар баробарида исломий терроризмнинг ёйилиши, кланли капитализм, коррупция ва Қўшма Штатлар дохил қудратли давлатлар ўртасидаги рақобатдан омон қолишди.

Энди икки раҳбар Владимир Путин ҳукмронлиги остида янгиланаётган Россия империализмидан омон қоламан-ми, деган ўйда,” - дея қайд этади Вашингтон пост.

Мақолада таъкидланишича, жаноб Путиннинг Украинага бостириб кириши, санкциялар туфайли рублнинг касод бўлиши ва нефт нархининг тушиши Қозоғистон ва Ўзбекистон иқтисодиётига бир хилда таъсир кўрсатди, икки мамлакатдаги сиёсий элита эса жаноб Путин суверенитетга дахолат қилади, деган хаёлга борди.

“Вашингтон пост”га кўра, “эскича ҳийла билан” муносабат билдирган иккала раҳбар яна қайтадан сайланиб олишди.

Маъмурият Россияга нисбатан ортиб бораётган Марказий Осиё хавотирларига иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорликларни янгилаш билан жавоб қайтарди,” деб ёзади “Вашингтон пост”

Февраль ойида Обама маъмурияти Ўзбекистонга 300 дона зирҳли машиналарни етказиб беришга рози бўлди.

Яқинда АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Антони Блинкен Марказий Осиё билан “ўзаро хавфсизликни ривожлантириш учун ҳамкорликни мустаҳкамлаш” ва “иқтисодий алоқаларни яхшилаш”га қаратилган АҚШ сиёсатини очиқлади.

Оқ Уйга кўра, “Россия перифериядаги амаллари....халқаро тартиб асосларига таҳдид қилади.”

“Вашингтон пост” мақоласига кўра, "инсон ҳақларига ҳурмат, кучли фуқаровий жамият ва диний эркинликларни тарғиб этиш” Қўшма Штатлар ҳамкорлигининг “муҳим жиҳати” бўлмоғи лозим.”

Аммо маъмурият бу мақсадларга интилаётган эса-да, сезиларли таъсир кўринаётгани йўқ,” – дея таъкидланади мақолада.

Марказий Осиё суверенитетини асрашни кўзлаган сиёсат илк навбатда модернизатор ва реформаторларни ҳимоя қилиш ва мустаҳкам сиёсий институтларни яратишга қаратилмоғи лозим. Бунинг ўрнига, Обама маъмурияти, эсаки Совет Политбюроси сингари, кучли шахсларга таянмоқда” – дея хулоса қилади “Вашингтон пост”.

"Вашингтон пост" мақоласи АҚШнинг Марказий Осиёга нисбатан сиёсатини қанчалик акс эттира олади?

Озодлик айни савол билан Вашингтондан "Америка овози" журналисти Навбаҳор Имомовага боғланди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:16 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG