Линклар

Қозоғистонда ўлган оққуйруқлар сони 10 мингга етди


Евросиёда 50 мингта оққуйруқ қолган.

Евросиёда 50 мингта оққуйруқ қолган.

Қозоғистоннинг Қустанай вилоятида нобуд бўлган оққуйруқлар сони 10 мингга етди. Бу ҳақда Қозоғистон қишлоқ хўжалик вазирлиги маълум қилди.

Хабарларга қараганда оққуйруқларнинг жасадлари 16 минг гектар майдонда топилмоқда. Улар иммунитет пасайиши туфайли келиб чиқадиган юқумли касалликдан ўлаётгани аниқланган. Ҳайвонларнинг жасадлари йўқ қилинаяпти.

Оққуйруқ ноёб ҳайвон ҳисобланади, 2008 йилда у Халқаро Қизил китобга киритилган. Ҳисоб-китобларга қараганда Евросиё даштларида 50 минг дона оққуйруқ қолган холос.

XS
SM
MD
LG