Линклар

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини 2 кун ичида 7 одам бузган


Ўзбек-қирғиз чегарасидаги Дўстлик чегара пости.

Ўзбек-қирғиз чегарасидаги Дўстлик чегара пости.

Ўзбекистон – Қирғизистон чегарасида 17-18 май кунлари чегарани ноқонуний кесиб ўтганликда ва контрабандада айбланиб етти фуқаро қўлга олинди.

17 май куни Ўзбекистоннинг тўрт фуқаросичегаранинг Боткен тумани Ҳайдаркон туманидаги қисмидан ноқнуний ўтаётган пайтда қўлга олинган. Қўлга олинган шахслар жазо чораси қўлланилиши учун уқуқ-тартибот органларига топширилгани айтилмоқда.

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасининг “Марказ” деб аталувчи ҳудудида эса Ўзбекистондан Қирғизистонга 30 қоп селоитра ва 300 кило мисни контрабанда йўли билан олиб ўтишга ҳаракат қилган уч шахс қўлга олинган. Суриштирувлар натижасида уларнинг барчаси Қирғизистон фуқаролари экани аниқланган.

XS
SM
MD
LG