Линклар

Ўзбекистонда хусусий ишбилармонларга ишчи ёллаш ҳуқуқи берилди.

Ўзбекистон президенти имзолаган Фармонга мувофиқ, хусусий ишбилармонлар 2015 йилнинг 1 июлидан бошлаб уч нафаргача ишчи ёллаш ҳуқуқига эга бўлди.

Хусусий ишбилармон бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳар ойда ҳар бир ишчиси учун минимал иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида суғурта пули ҳамда хусусий ишбилармонлар учун белгиланган ставка бўйича 30 фоиз миқдорида солиқ тўлаши керак бўлади.

Агар хусусий ишбилармон профессионал коллеж битирувчисини ишга ёлласа, у битирувчи коллежни тамомлаганидан бошлаб 12 ой мобайнида ёллаган ишчиси учун солиқ тўлашдан озод этилади..

XS
SM
MD
LG