Линклар

logo-print

Дмитрий Шокин Ўзбекистон тарихида тхэквандо бўйича биринчи жаҳон чемпиони бўлди


Ўзбекистон тарихида тхэквандо бўйича биринчи жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин.

Ўзбекистон тарихида тхэквандо бўйича биринчи жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин.

Дмитрий Шокин Ўзбекистон тарихида биринчи марта тхэквондо бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритган спортчи бўлди.

Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг билдиришича, Челябинскда ўтган 2015 йилги Жаҳон чемпионатининг 17 майдаги финал ўйинларида Дмитрий Шокин ўта оғир вазн тоифасида Кот-д'Ивуар спортчиси Фирмен Зокуни енгиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Мазкур беллашув тўрт раунд давом этган.

Дастлабки уч раундда жаҳон чемпионлигига даъвогарлар дуранг натижа кўрсатди. Шунинг учун ғолибни аниқлаш мақсадида қўшимча 4-раундни ўтказишга тўғри келди. Бу раундда Дмитрий Шокин ғалаба учун зарур бўлган баллни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Чемпионатда 87 килогача бўлган вазн тоифасида эса ўзбекистонлик Жасур Байкузиев иккинчи ўринни эгаллади. Аввалроқ яна бир ўзбекистонлик тхэквондочи Никита Рафалович 74 килогача бўлган вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритган эди.

XS
SM
MD
LG