Линклар

Матбуот эркинлиги мукофоти Хадижа Исмоилова ва Жейсон Резаянга топширилади


Хадижа Исмаилова Озодлик радиоси озарбайжон хизмати мухбири бўлган.

Хадижа Исмаилова Озодлик радиоси озарбайжон хизмати мухбири бўлган.

Вашингтондаги Миллий пресс клуб 18 май куни июль ойида матбуот эркинлиги мукофотини озарбайжонлик журналист Хадижа Исмоиловага топширишини билдирди.

Хадижа Исмаилова Озодлик радиоси озарбайжон хизматининг Бокудаги мухбири эди. У 2014 йил декабрь ойида қамоққа олинган. Халқаро ташкилотлар, жумладан, Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси мустақил журналистга нисбатан жиноят иши сохталаштирилганини айтиб келмоқда.

Хадижа Исмаилова Озарбайжон президентининг ноқонуний молиявий фаолияти ва ҳукуматдаги коррупция ҳақидаги мақолалар муаллифидир. У Озарбайжонда сохта айбловлар билан ҳибс қилинган 9 журналистнинг биридир.

Матбуот эркинлиги бўйича иккинчи мукофот Washington Post газетасининг Теҳрондаги мухбири Жейсон Резаянга топширилади. У Эронда судсиз 9 ой ҳибсда сақлаб турилган эди.

XS
SM
MD
LG