Линклар

logo-print

Украинада қўлга олинган россиялик ҳарбийларга террорчилик айби билдирилади


Украина Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Валентин Наливайченко.

Украина Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Валентин Наливайченко.

Украина ҳукумати мамлакат шарқида қўлга олинган Россиянинг икки фуқаросини террорчиликда айбламоқчи.

Ҳар икки фуқаро Украина шарқида россияпараст исёнчилар сафида жанг қилаётган пайтда қўлга олинган эди. Улар Россия махсус ҳарбий бўлинмаси аскарлари экани айтилмоқда.

Украина Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Валентин Наливайченко душанба куни журналистларга Россиянинг бу икки фуқаросига террорчилик ҳамда террорчилик фаолияти юзасидан айблов билдирилишини айтган.

Россия Киев ва Ғарбнинг Москва айримачиларга қурол етказиб бераётгани ва уларни ҳарбий тайёргарликдан ўтказаётгани тўғрисидаги айбловларни рад этиб келаётган эди.

БМТнинг билдиришича, Украинада 2014 йил апрелида уруш бошланганидан бери 6 минг 100 одам ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG