Линклар

logo-print

Россия Киев ҳукуматидан Украина шарқида қўлга олинган фуқароларини озод этишни талаб қилмоқда


Москва Киев ҳукуматидан Украина шарқида қўлга олинган россияликларни зудликда озод қилишни татаб этмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги Донбассда украин ҳарбийлари асирга олган икки шахс рус фуқаролари эканини тасдиқлади.

Лекин, вазирлик расмийсининг иддаосича, улар Россия қуролли кучларидан бўшатилган собиқ ҳарбийлардир.

Донбассда қўлга олинган россияликлардан бири генерал-майор Игорь Конашенковдир.

Киев ҳукумати бу шахслар Россия разведка ҳизмати махсус кучлари ходимлари экани ва улар террорчилик ташкилоти иштирокчилари сифатида суд қилинишини айтишмоқда.

Кремль Украина шарқидаги жанггоҳларда ўз ҳарбийларининг йўқлигини иддао қилиб келади.

XS
SM
MD
LG