Линклар

Францияда чиқадиган Charlie Hebdo сатирик журналининг етакчи карикатурачиси Реналд Лузие нашрдаги фаолиятини тўхтатганини билдирди.

Луз тахаллуси билан танилган карикатурачи Liberation газетасига берган интервьюсида ҳалок бўлган ҳамкасбларисиз ишлаш зерикарли экани боис нашрдан кетишга қарор қилганини айтди.

Реналд Лузие 1992 йилдан буён Charlie Hebdo нашрида ишлаб келади.

7 январь куни қуролли исломий террорчилар таҳририятга бостириб кириб, нашрнинг 12 ходимини отиб ўлдирди.

Charlie Hebdo сатирик журнали таҳририятига ҳужум ва ходимларининг ўлимидан бир ҳафта ўтиб журналнинг янги сони чиқди.

Бош саҳифадаги суратда йиғлаётган Пайғамбарнинг "Мен Чарлиман" (Je suis Charlie) деган ёзувни ушлаб тургани тасвирланган карикатура муаллифи айнан Реналд Лузие бўлган.

XS
SM
MD
LG