Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:32

Россия хоккейчилари рақиб жамоага ҳурматсизлик қилгани учун жазоланади


Прагада ўтган хоккей бўйича жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан Канада жамоасини тақдирлаш пайти Россия терма жамоаси Канада мадҳияси янграшидан олдин майдонни тарк этгани учун Халқаро хоккей федерацияси тарафидан жазоланади.

17 май куни чемпионатнинг Прагада ўтган финал ўйинида Россия Канада жамоасига 6-1 ҳисобида ютқазди.

Тадқирлаш маросимида россиялик хоккейчилар кумуш медалларини олиши билан, майдонни тарк этди.

Халқаро хоккей федерацияси президенти Рене Фасел россиялик хоккейчиларнинг бу қилиқи “спортда қабул қилиб бўлмас хол” эканини айтиб, Россия жамоасига бунинг учун жазо қўлланилишини айтди.

Айни пайтда Россия хоккей федерацияси бошлиғи Владислав Третьяк россиялик хоккейчиларнинг майдонни маврудсиз тарк этишини “англашилмовчилик” деб атади.

Прага ва Острава шаҳарларида бўлиб ўтган хоккей бўйича бу йилги жаҳон чемпионатида канадаликлар олтин, россияликлар кумаш ва АҚШ терма жамоаси бронза медалларини олишди.

XS
SM
MD
LG