Линклар

Кобулда 11 полициячи Фархундани қутқариб қолмагани учун бир йилга қамалди


Афғонистондаги маҳкама 11 нафар полиция ходимини март ойида Кобулда Қуръонни ёққанликда айбланиб шафқатсиз калтакланган ва ёқилган аёлни қутқариб қололмагани учун бир йиллик қамоққа ҳукм этди.

19 май кунги маҳкамада ҳакам айбланувчилар суд ҳукми юзасидан арз қилишлари мумкинлигини билдирди.

19 март куни ғазабноқ оломон 28 ёшли Фархунда исмли аёлни “Қуръонни ёқди” деган важ билан уриб ўлдирган ва жасадини ёқиб юборган эди.

Гувоҳлар Фархунда Қуръонни ёқмаганини айтишган.

Фархунда ўлими юзасидан 49 киши ҳибсга олинган. Улардан тўрт нафари аввалроқ ўлимга ҳукм этилган эди.

XS
SM
MD
LG