Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:18

Қозоғистонда бир ҳафта ичида 10 мингдан зиёд сайғоқ нобуд бўлган


Қозоғистон расмийлари сўнгги бир ҳафта ичида мамлакатда 10 мингдан зиёд сайғоқ номаълум касалликдан нобуд бўлганини билдиришди.

Аввалроқ мамлакатнинг Қустаной вилоятида юзлаб сайғоқ ўлик холда топилган эди.

Ҳозирда сайғоқлар ўлими сабабини ўрганиш учун махсус комиссия тузилган.

Атроф-муҳит ҳимоячиларининг тахминича, сайғоқлар ўлимига Россиянинг космик аппарати бир ой аввал қўнган жойдаги заҳарланган ўтни егани сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Қозоғистонда ўн йил аввал бир миллиондан кўпроқ сайғоқ қайд этилган бўлса бугунга улар сони 22 мингдан ошмайди.

Сайғоқлар асосан Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия ва Туркманистон ҳудудларида учрайди ва ноёб ҳайвон сифатида "Қизил китоб"га киритилган.

Сайғоқлар ғайриқонуний ов қурбони ҳам бўлмоқда. Уларни гўшти ва шохи учун ўлдирадилар.

Қозоғистон ҳукумати сайғоқ овига жорий қилинган таъқиқ муддатини 2021 йилгача узайтирган.

XS
SM
MD
LG