Линклар

logo-print

Туск: Грузия, Молдова ва Украина “Европа орзуси”га интилишга ҳақли


Европа кенгаши раиси Дональд Туск.

Европа кенгаши раиси Дональд Туск.

Европа кенгаши раиси Дональд Туск Грузия, Молдова ва Украина каби собиқ совет республикалари Европа Иттифоқига аъзо бўлишга интилишга ҳақли экани, бироқ у бу борада “қуруқ ваъдалар” беролмаслигини билдирди.

Европа Иттифоқининг 21-22 май кунлари ўтказилиши кутилаётган Шарқий ҳамкорлик саммити арафасида Озодлик радиосида чиқиш қилган жаноб Туск ҳамкорлик дастури ҳеч қачон Европа Иттифоқига аъзо бўлиш кафолатини бермагани, айни пайтда бу Киев, Тбилиси ва Кишинёвни “Европа орзуси”дан мосуво қилмаслиги лозимлигини билдирди.

Ригада ўтажак саммит арафасида мазкур уч мамлакат Европа Иттифоқи расмийларини ўзларини ЕИдаги 28 давлат қаторига қўшиш бўйича очиқ ишораларига етарлича эътибор қаратмаётганликда айблаганди.

XS
SM
MD
LG