Линклар

logo-print

Ўзбекистон делегацияси Брюсселда ЕИ расмийлари билан учрашди


Абдулазиз Комилов¸ Владимир Норов ва Акмал Саидов Брюсселда ЕИ расмийлари билан учрашувда.

Абдулазиз Комилов¸ Владимир Норов ва Акмал Саидов Брюсселда ЕИ расмийлари билан учрашувда.

19 май куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бельгия бош вазири ўринбосари¸ Ташқи ишлар вазири Дидье Рейндерс билан учрашди.

Икки давлат дипломатлари раҳбари сиëсий¸ савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳадаги ўзаро муносабатларни Ўзбекистон-ЕИ доирасида ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган.

Айни куни Абдулазиз Комилов Европа ташқи амалиëтлар хизмати бош котиби Ален Ле Руа билан ҳам учрашган ва ўтган йилларда имзоланилган ҳамкорлик дастурларининг амалга оширилиши¸ хусусан¸ ЕИ нинг Марказий Осиë бўйича стратегиясининг амалдаги аҳволини муҳокама қилган.

Асосан "Ўзбекистон-Европа Иттифоқи" доирасидаги ҳамкорликнинг бориши муҳокама қилинган мазкур учрашувда йиллардан бери халқаро йиғинларда Ўзбекистондаги инсон ҳақлари вазиятини ҳимоя қилишга ихтисослашган Инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори Акмал Саидов ҳам қатнашган.

Ҳозирда Латвия раислик қилаëтган ЕИ расмийлари билан учрашув давомида¸ Ўзбекистондаги инсон ҳақлари вазияти¸ хусусан¸ мамлакатдаги мажбурий меҳнат билан боғлиқ муаммолар ҳам тилга олинган.

Брюссель расмийлари Тошкентнинг бу муаммолар юзасидан музокарага тайëрлиги¸ хусусан¸ Халқаро меҳнат ташкилоти билан болалар ва мажбурий меҳнат борасида ҳамкорлик қилаëтганини олқишлаган.

ЕИ нинг бундай олқиши янграган айни кунларда Ўзбекистон бўйлаб ўқувчи-талабалар¸ ўқитувчи ва врачларни пахта чопиғи¸ қолаверса қурилиш ва ободонлаштириш ишларига мажбурлаш жараëни кучайиб бормоқда.

Озодликка расмий манбаларнинг билдиришича¸ маориф-таълим¸ соғлиқни сақлаш ва қолган бюджетдан ойлик олувчиларни қишлоқ хўжалик ва қурилиш ишларига мажбурлаш¸ Ўзбекистон ўз зиммасига олган ҳуқуқий мажбуриятларга зид тарзда¸ ҳукумат томонидан берилаëтган оғзаки буйруқ асосида амалга оширилмоқда.

XS
SM
MD
LG