Линклар

logo-print

Эрон олий руҳонийси ядровий дастур юзасидан талабларни қабул қилмади


Оятуллоҳ Али Ҳаманейи.

Оятуллоҳ Али Ҳаманейи.

Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳаманейи ядро соҳасидаги халқаро инспекторларнинг ҳарбий иншоотларни бориб кўриши ва маҳаллий тадқиқотчилар билан суҳбатлар ўтказишига изн бермади.

20 май куни Эрон расмий матбуоти Ҳаманейининг ўз давлати ядровий дастур борасида давом этаëтган музокараларда қўйилаëтган бу каби “асоссиз талабларни қабул қилмаслиги ҳақидаги баëнотини эълон қилди.

“Биз ҳарбий иншоотларимизнинг хорижийлар томонидан тафтиш қилинишига изн бермаймиз. Мен хорижийларнинг мамлакатимизга келиб¸ ядро соҳасидаги олимларимизни сўроқ-жавоб қилишига ҳам рухсат бермайман”¸ дейилади Оятуллоҳ баëнотида жумладан.

Эрон ядровий дастури борасида АҚШ¸ Россия¸ Хитой¸ Британия¸ Франция ва Германия иштирокида бораëтган музокаралар 30 июнга қадар якунланиши лозим.

Музокаралардан мақсад Эрон ядровий дастурининг ҳарбий мақсадларда ишлатилмаслигини кафолатлашдир. Теҳрон йиллардан бери ўз ядровий дастури атом бомбаси яратишга қаратилмаганини таъкидлаб келади.

XS
SM
MD
LG