Линклар

Украина қўлга тушган Россия ҳарбийларини “террорчилик”да айблади


Қўлга олинган рус ҳарбийларидан бири Александр Александров.

Қўлга олинган рус ҳарбийларидан бири Александр Александров.

Украина шарқида қўлга олинган Россия ҳарбийларига террор амалиëтларида иштирок этганлик айби қўйилди.

Бу ҳақда мамлакат Хавфсизлик хизмати маслаҳатчиси Маркиян Лубкивский 20 май куни ўз Facebook саҳифасида хабар тарқатди.

Қўлга олинганларнинг ўз яқинларига телефон қилишига рухсат берилганини таъкидлаган украин расмийси¸ 16 май куни Луганскда ушланганларнинг Евгений Ерофеев ва Александр Александров экани аниқланганини билдирди.

Жамоатчиликка тарқатилган видеода иккала тутқун Россия армиясининг амалдаги аскарлари эканини айтади¸ Россия эса¸ уларнинг армияга алоқаси йўқлигини иддао қилмоқда.

Айни пайтда¸ бугун BBC телевидениесига берган интервюсида Украина президенти ўз мамлакати Россия билан ҳақиқий урушга тортилганини таъкидлади.

Путинга умуман ишонмаслигини айта туриб Порошенко¸ урушни тўхтатиш учун у билан музокара қилишдан ўзга чораси йўқлигини ҳам эътироф қилди.

Украина шарқида ўтган йил апрель ойида бошланган уруш амалиëтлари оқибатида ҳозирга қадар 6100 нафардан кўпроқ одам нобуд бўлди.

Украина ва Ғарб ҳукуматлари Россияни Украина шарқидаги айирмачиларга қурол-яроғ¸ ҳарбий трейнинг¸ шунингдек қўшин билан ëрдам бераëтганликда айбламоқда.

XS
SM
MD
LG