Линклар

logo-print

Федерация кенгаши “исталмаган ташкилотлар”га оид қонун лойиҳасини маъқуллади


Россия Федерация кенгаши “исталмаган ташкилотлар”га оид қонун лойиҳасини тасдиқлади. Куни-кеча учинчи ўқишда Давлат Думаси қабул қилган қонун президент Путин имзо қўйган кундан бошлаб кучга киради.

Янги қонунга кўра¸ Россия конституциявий тузуми¸ унинг мудофаа иқтидори ва хавфсизлигига таҳлика деб кўрилган ҳар қандай хорижий¸ халқаро ëки ноҳукумат гуруҳи исталмаган ташкилот деб таснифланиши мумкин.

Халқаро ташкилотларнинг айнан қайси ҳатти-ҳаракати исталмаган деган тамға босилишига сабаб бўлиши ҳақида қонунда ойдинлик киритилмаган. Қайси хориж ëки халқаро ташкилотни бундай рўйхатга киритиш масаласини¸ қонунга кўра¸ Бош прокуратура ва Ташқи ишлар вазирлиги келишилган ҳолда ҳал қилади.

Amnesty International ва Human Rights Watch ташкилоти мазкур қонун лойиҳасини танқид қилиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG