Линклар

Ўзбекистон Марказий Банки жисмоний ва юридик шахслар учун хориж валютасини расмий курс бўйича айирбошлаш операцияларини вақтинча тўхтатиб қўйди.

Банк ходимининг Озодликка айтишича, валюта айирбошлаш камида июль ойига қадар амалга оширилмайди.

Иқтисодчилар мазкур қарорни Ўзбекистонда валюта тушумининг кескин камайгани билан изоҳламоқда, лекин вазиятни мазкур чора билан ўнглаш уринишлари ички бозорда нархларнинг кўтарилишига олиб келишидан огоҳлантирмоқда.

Жисмоний ва юридик шахслар учун валюта айирбошлаш операцияларини тўхтатиб қўйилгани тўғрисидаги хабар Ўзбекистон Марказий Банки раҳбари 10 апрель куни мамлакат бош вазирини нақд пул тақчиллиги тўғрисида огоҳлантирганидан сўнг пайдо бўлди.

Бу ҳужжатнинг Озодликка сиздирилган нусхасида¸ конвертация билан боғлиқ муаммолар ҳам тилга олинган эди.

XS
SM
MD
LG